Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашамиз

11.05.2022 10:05:02

“Адолат” СДП Қоровулбозор туман Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Меҳринисо Бобоназарова ташаббуси билан “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” шиори остида туман касб-ҳунар мактабида ўсмирлар ўртасида тиббий маданиятни оширишга қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди. Тиббий маданиятни оширишга бағишланган тарғибот тадбирига туман тиббиёт бирлашмаси врачлари жалб этилди.

бухоро2

Шунингдек, соҳа мутахассислари томонидан ўсмирлар ўртасида тиббий маданиятни оширишга хизмат қиладиган маълумотлар айтиб ўтилди. Дорилардан тўғри фойдаланиш, тиббий кўриклардан вақтида ўтиш, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, касалликни даволагандан кўра олдини олиш афзалроқ эканлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Вақтида тиббий кўриклардан ўтиб турмасликнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди. Бир сўз билан айтганда, соҳа мутахассислари томонидан ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзини чуқур сингдирувчи маълумотлар тақдим этилди.

Тарғибот тадбири қизиқарли ва керакли маълумотларга бой бўлди. Тадбир якунида ўқувчи ёшларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

Меҳринисо Бобоназарова,

“Адолат” СДП Қоровулбозор туман Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+