Сўхда тиббий кўрик ташкил этилди

24.10.2022 17:10:37

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида Сўхда тиббий кўрик ташкил этилди.

Хотин-қизларнинг тиббий маданиятини ошириш, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳам фаол иштирок этди.

- Тиббий кўрик давомида аниқланган касалликлар бўйича уларга тиббий тушунча бериш, муолажалар белгилаш, тегишли тиббий муассасаларига йўлланмалар беришни мақсад қилдик, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош гинекологи Гулноз Равбаева. – Энг муҳими, хотин-қизларимизнинг ўз саломатлигига эътиборли бўлишлари юзасидан суҳбатлашилди. Зеро, уларнинг саломатлиги оиласининг хотиржамлиги, фарзандларининг бахтидир.

Мутахассислар томонидан туман кўп тармоқли поликлиникада ва туғруқхонада амалий ёрдам кўрсатилди ва 50 нафар ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёллар, онконазорат хоналарида 30 нафар аёл тиббий-кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, жараён давомида туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Додоумар Умаров ҳамда хотин-қизлар фаоли Бибихон Нуриддинова партияга сафига қабул қилиниб, партиянинг туман Кенгаши раиси С.Домуллаев томонидан аъзолик билети топширилди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+