“Соҳибқирон Амир Темур – Адолат ва улуғворлик тимсолидир”

07.04.2022 10:04:25

2022 йил 6 - апрель куни Вилоят Маънавият ва маърифат маркази биносида  9 - апрель давлат арбоби   Соҳибқирон Амир Темур таваллуд кунининг 686 йиллиги муносабати билан, “Соҳибқирон Амир Темур – Адолат ва улуғворлик тимсолидир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Мазкур тадбир Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши, Миллий гвардия Сирдарё вилоят бошқармаси, ҳамда вилоят Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Тадбирда Гулистон давлат университети профессори, Гулистон давлат университети доценти, “Қатағон қурбонлари хотираси  музейи ”раҳбари Ў.Эрбўтаева, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Ж.Комилов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати  Муҳаммад Исмоил, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Алишер  Нур, Адолат СДП туман ва шаҳар Кенгаши раислари,  Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳарбийлари, вилоят божхона бошқармаси ходимлари, Гулистон шаҳар тиббиёт коллежи талабалари, ҳамда Гулистон шаҳридан  умумтаълим мактаблари директорларининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.

Сирдарё3

Тадбирда маърузачилар томонидан Ўзбек давлатчилигининг тарихан шаклланишига Амир Темур қўшган буюк ҳиссаси, унинг сиёсий, дипломатик фаолияти билан боғлиқ жиҳатлар мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди. Таъкидланганидек, Ватанимиз тарихининг иккинчи Ренессанси Амир Темур ва темурийлар даврига тўғри келади. Ушбу даврда Соҳибқирон марказлашган давлат тизимини яратди, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, фан ва маданият равнақига жуда катта эътибор қаратди. Натижада шаҳарсозлик, меъморчилик, илм-фан, маданият ва санъат соҳалари жадал ривожланди. Халқаро савдо ва дипломатик алоқалар фаоллашди. Бошқача айтганда, ўлка дунёнинг энг буюк сиёсий, иқтисодий, маданий марказига айланди.

Амир Темурнинг адолатли жамият барпо этиш, халқ фаровонлигини таъминлаш, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга оид эзгу тамойиллари бугун юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий ислоҳотлар билан ҳамоҳанг экани алоҳида таъкидланди. Жумладан, мамлакатимизда миллий давлатчиликни шакллантириш, халқни рози қилиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Сирдарё2

Амир Темурнинг бетакрор шахсияти, ибратли ҳаёт йўли, бебаҳо моддий ҳамда маънавий мероси билан халқимизнинг ғурур-ифтихорини юксалтирувчи, ғайрат-шижоат бағишловчи, маънавий куч берувчи беқиёс тимсолдир. Тадбир давомида Соҳибқироннинг бунёдкорлик, адолат, инсофу диёнатни ўзи учун шиор билиб, халқ дарду ташвиши билан яшаган, илм-фан, маданият ва маънавият ҳомийси бўлганлиги алоҳида эътироф этиб  ўтилди.

Очиқ мулоқот тарзида кечган тадбирда иштирокчилар Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

 

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати  

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+