Соҳибқирон Амир Темурга эҳтиром кўрсатилди

09.04.2021 11:04:10

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан улуғ аждодларимиз меросини кенг тадқиқ қилиш, ўсиб келаётган навқирон авлодни уларнинг асарларидан баҳраманд этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Буни Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан жойларда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, илмий-амалий анжуманлар мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Бугун пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида ўтказилган тадбирда турли ташкилот ва идоралардан вакиллар, кенг жамоатчилик, шоир ва ёзувчилар, ёшлар ҳозир бўлишди. “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ходимлари, партиядан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти Кенгаши фаоллари Амир Темур хиёбонига жам бўлиб, буюк даҳо ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

- Амир Темур бобомизнинг мероси жуда салмоқли ва беназирдир. “Темур тузуклари” асари ҳозирги замон учун ҳам долзарб аҳамият касб этиб, айниқса ёшларимизга панд-насиҳат ва ибрат манбаи бўлиб хизмат қила олади. Саркарданинг сиёсат илмига оид фикрлари, илмий меросини бугунги авлодга чуқур сингдиришга ўз ҳиссамизни қўшишни вазифамиз деб биламиз – дейди “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати бошқарма бошлиғи Гулнисо Саидова.

Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишланган тадбирлар партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кенгашларида ҳам ўтказилмоқда.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+