Сўровлар жавобини кутяпти

12.05.2021 13:05:41

- Маҳалламизда электр энергияси таъминоти талаб даражасида эмас...

- Ишсизман...

- Ичимлик суви му­аммоси ҳал этилишида кўмаклашсангиз...

- “Ёшлар дафтари”га киритилганман. Ҳозирча ишсизман. Томорқа ажратиб берилишига кў­маклашсангиз...

Деярли ҳар куни шу мазмундаги мурожаатлар сайловчилар билан учрашувларда кўтарилади. Ҳар бирига жавоб топиш, муаммолари ечимига кўмаклашиш мақсадида тегишли ташкилот идораларга сўровномалар юбораман. Жорий йил апрель ойигача мутасадди ташкилотларга 8 та сўровнома юборилган. Сўровларнинг барчаси ўз ижобий ечимини топиб келмоқда. Яқинда, “Пахтачи” ва “Ағрон” МФЙларида симёғочлар яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги тўғрисидаги туман электр тармоқлари корхонасига жўнатилган сўровларга эса ҳозирда жавоб кутилаяпти.

Партиянинг “Жамоатчилик назорати - қонун устуворлигининг гарови!” лойиҳаси доирасида аҳоли ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбирларда, умумтаълим мактабларида ота-она ва ўқитувчилар билан давра суҳбатлари ташкил этиш, тиббий хизматнинг аҳволи, аҳо­лининг дори-дармонлар билан бевосита таъминланиш ҳолатини ўрганиш ва таклифлар бериш, ижтимоий-сиёсий ҳаётда хотин-қизлар фаоллигини ошириш ҳам долзарб вазифа сифатида қаралиб, Эсабой, Боғонали, Жовулқосим, Пахтачи, Тўртайғир, Бешнайман маҳаллаларидаги умумтаълим муассасаларида 2021 йил апрель ойи­гача 20 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди. “Ёш­лар дафтари”га киритилган 10 дан ортиқ ёшларнинг “Жума элеватори” АЖга ишга қабул қилинишига эришилди. “Темир дафтар” рўй­хатида турувчи ҳудудда истиқомат қилувчи 5 нафар хотин-қизларнинг иш билан бандлиги таъминланди.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 100 нафар кам таъминланган оилаларга турли хилдаги озиқ-ов­қатлари етказиб берилди. Ушбу хайрли ишлар баробарида жами 26 миллион сўмлик мурувват кўмаги кўрсатилди. Яқинда яна “Пўлатчи” маҳалласидан 18 нафар кам таъминланган оилаларга 100-200 донадан жўжа тарқатилди.

 Шокир ПЎЛАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат СДП Пастдарғом туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+