Спортчи депутатларимиз

26.05.2022 14:05:50

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги “Парламент ўйинлари спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан, спорт мусобақалари Фарғона вилоятнинг барча Халқ депутатлари шаҳар-туман Кенгашлари депутатлари иштирокида ўтказилмоқда.

спорт1

Фарғона шаҳридаги “Само” универсал мажмуасида минтақавий ҳудуд босқичи бўлиб ўтди. Парламент ўйинларида Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари  – И.Абдолимов, А.Эркабоев, А.Тўраев, Ф.Мирзаев ва бошқа депутатлар ҳамда вилоятдан сайланган “Ёшлар парламенти” аъзоси Х.Исмоилов қатнашиб, туман Кенгаши шарафини ҳимоя қилди.

Парламент ўйинлари минтақавий ҳудуд босқичининг волейбол спорт тури бўйича Фарғона туман Кенгаши депутатлари ғолиб бўлди ва навбатдаги босқичга йўлланмани қўлга киритди.

   Озода ДАДАЖОНОВА,

 Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати.  

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+