Спортга ошно «адолатчилар»

17.06.2022 11:06:42

«Адолат» СДП Андижон шаҳар Кенгаши томонидан спортнинг оммавийлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни шу мақсадда ташкил этилаётган мусобақалар сафдошларимиз саломатлигига хизмат қиляпти.

Партия ташаббуси билан Андижон давлат тиббиёт институтида ўтказилган мини футбол мусобақаси чинакам байрамга айланди, десак заррача муболаға бўлмайди. Ҳаваскор футболчиларнинг майдонда ҳаракатланиши ҳавасингизни келтиради. «Адолатчи-тиббиётчилар» ва «Бўлғуси шифокор-адолатчилар» жамоалари ўртасидаги беллашув қизғин кечди.

Мадаминжон Мадазимов, «Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси:

-Партия аъзолари орасида шифокорлар кўпчиликни ташкил этади. Фуқароларнинг саломатлигини сақлаш учун аввало уларнинг ўзлари соғлом бўлиши керак. Айни шу мақсадда бугун улар учун спорт мусобақаси ташкил этилди. Уларга қўшилиш истагидаги аҳоли вакиллари учун ҳам мана шундай мусобақалар ташкил этмоқдамиз.

Тадбирга шўх куй-қўшиқлар файз киритди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўткирбек Арзиқулов,

«Адолат» СДП Андижон шаҳар Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+