Стратегик ташаббусларнинг мафкуравий моҳияти

13.09.2019 12:09:47

Сурхондарё вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказида партиянинг вилоят Кенгаши масъул ходимлари, туман, шаҳар Кенгашлари раислари ва ўринбосарлари ҳамда халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари ижрочи котиблари иштирокида “Сайловлар: Ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида  семинар-тренинг ўз ишини бошлади.

Семинарни партиянинг вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳамраев очиб берди ва  бўлажак сайлов жараёнларига тайёргарлик кўриш, уни  очиқ, шаффоф ўтказилишини таъминлаш борасида партия олдида турган муҳим масалалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Мазкур ўқув семинарнинг биринчи кунида ҳудудий тренерлар томонидан иштирокчиларга “Демократик жамиятда сайловлар”, “Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги”, “Маҳаллий кенгашларга сайловларнинг хусусиятлари”, “Депутатларнинг ҳуқуқий мақоми”, “Сайловолди тарғибот-ташвиқот ва ОАВ билан самарали мулоқотга киришиш”, “Ўзбекистон Президенти илгари сураётган стратегик ташаббусларнинг мафкуравий моҳияти” каби қатор мавзуларда маърузалар ўқилиб, машғулотлар олиб борилди.

Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар билан батафсил таништириш, самарали сайлов дастурини ишлаб чиқиш, сайлов жараёнларига пухта ҳозирлик кўриш, сиёсий партияларнинг сайлов кампаниясидаги самарали иштирокини таъминлаш каби масалалар асосий мақсад қилиб олинган семинар-тренингда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ёрмамат Холияров, партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари И.Қурбонов, Термиз Давлат Университети ўқитувчиси Ҳ.Расулов ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Р.Норлиевлар тренерлик қилмоқда.

Сиёсий ўқишда янгидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, сиёсий партиялар фаолиятига оид қонунлар ва методик қўлланмалардан фойдаланилди. Семинар-тренинг ўз ишида давом этади.

Г.ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+