СУД ҲУҚУҚ ИСЛОҲАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ МУСТАҲКАМ ВА ИШОНЧЛИ КАФОЛАТИ

24.11.2023 17:11:08

Ўзбекистон “Адолат” СДП Элликқалъа туман Кенгаши томонидан   2023 йил 23 ноябрь куни Элликқалъа   Ахборот   Коммуникация техникуми мажлислар залида “СУД ҲУҚУҚ ИСЛОҲАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ МУСТАҲКАМ ВА ИШОНЧЛИ КАФОЛАТИ” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Элликқалъа туман жиноий ишлар бўйича суди судья ёрдамчиси Абдуллаев Азот Тулебаевич , Элликқалъа туман жиноий ишлар бўйича суди   девонхона мудири Кодир   Нурумбетовлар қатнашдилар.  

А. Абдуллаев ва К.Нурумбетовлар сўзга чиқиб ўз нутқида суд ҳуқуқ ислоҳотларининг инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва   ишончли кафолати   тўғрисида , янгидан қабул   қилинган қонунлар бўйича таништириб   ўтишди. Ёшларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий билимларини   ошириш , ёшларга оид қабул қилинаётган қонун ва қарорларнинг асл моҳияти ҳақида ва янгидан қабул қилинган Конституция   доирасида ёшларнинг ҳуқуқий ва   сиёсий   билимларини ошириш , онги ва маданиятини юксалтириш , уларга Ватанга муҳаббат , келажакка ишонч руҳини шакллантиришга кўмаклашиш   кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда дунёда   рўй бераётган ижтимоий — сиёсий жараёнлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди . Иштирокчи ёшлар ўзлари учун керакли бўлган маълумотларга эга бўлдилар.

“Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот Хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+