Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳатлар муҳокама этилди

09.08.2022 11:08:54

Мамлакатимизда сўнги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Албатта, ислоҳотларнинг ҳаётга тўғри татбиқ этилиши ва самара бериши жуда кўп омилларга бевосита боғлиқ эканлигини барчамиз яхши англаймиз.  Шу боисдан ҳам энг аввало соҳада, кадрлар, қолаверса, ишни тўғри ташкил этиш механизмини яратиш, суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш каби ўта муҳим масалалар ҳамиша эътиборда бўлиб келмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП жамиятнинг шаклланиши ва демократлашувининг муҳим таркибий қисми бўлган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини изчиллик билан таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, суд ҳокимияти ҳамда адвокатура фаолияти мустақиллигини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунларнинг ташаббускори бўлган ва уларни қўллаб-қувватлаб келган. 

самар2_1

Куни кеча партиянинг сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросидан келиб чиққан ҳолда жиноят ишлари бўйича Иштихон туман суди залида “Судлар тўғрисида”ги қонунни такомиллаштириш орқали фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича  туман ва шаҳар судлари негизида умумий юрисдикация судларини ташкил этиш, адвокатларнинг мақомини янада кўтариш, уларнинг ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни кенгайтириш борасида соҳада мавжуд муаммолар юзасидан соҳа вакилларидан таклиф ва мулоҳазалар олиш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши суд-ҳуқуқ масаласи ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия раисларии, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Ж.Расулов, Ф.Абдураззақов, туман суди судьялари Н.Умаров, К.Пансатов, Ф.Қаршиев, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, оммави ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

самар1_2

Тадбирда Суд фаолияти бўйича олиб борилаётган ишлар ва фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича тадбирлар, сайёр йиғилишларни кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини тузиб чиқиш, бунда туман суди судьяларининг бевосита иштирокини таъминлаш режалаштириб олинди. Шунингдек, мавжуд муаммолар юзасидан соҳа вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Уларни бартараф этиш бўйича ўзаро келишиб олинди.

Нурбек Умаров: Туманлараро иқтисодий суд раиси - Албатта телеведния, ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон “Адолат” СДП чиқишларини кузатиб бораман, суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича ҳам яхши таклифлар билан чиқаяпсизлар. Олий таълимдаги талабалар иштирокида илгарироқ ўтказилган тадбир давомида ёш авлодда ҳуқуқий саводхонликни юксалтириш мақсадида таълим муассасаларида соҳа вакиллари ишитрокида амалий семинарлар ўтказиш борасида ишлар режалаштирилган эди. Бу бўйича бир неча маротаба депутатлар ҳамкорлигида тадбирлар ҳам ташкил этилди. Иштихон туманида ҳам мавжуд 67 та маҳаллаларда худди шундай ҳуқуқий саводхонликни юксалтириш масаласида семинарлар ташкил этиб келмоқдамиз,  бугунги тадбир давомида ҳам жуда яхши таклифлар билдирилди. Энг қувонарлиси фуқароларнинг ўзи партия ва депутатларга шу каби тадбирларни маҳалалларда кўпроқ ташкил этиш борасида таклифлар билан чиқишаяпти.

лола

Фахриддин Қаршиев: Фуқарорлик ишлари бўйича туман суди раиси - Суднинг мустақиллигини таъминлаш нима учун керак деган саволга тўхталиб ўтсам. Суд бу сунги инстанция. Агар судда адолат бўлмаса, инсон ишончи, умиди, ҳаёти паймол бўлади. Шунинг учун ҳам судни ҳақиқий адолат қўрғони бўлишини таъминлаш йўлида кейинги йилларда жуда катта ислоҳатлар олиб борилди. Биргина судларни ведиоконференция тарзида йўлга қўйилишининг ўзида инсон манфаатлари устувор эканини кўриш мумкин. Энди фуқаро судда бошқа вилоятдан яна бошқасига бориб, вақтини йўқотиб суд залида ўтирмасдан, ведиоконференция орқали иштирок этиши ҳам мумкин. Бундан ташқари соҳага  рақамлаштириш, аудиолар тайёрлаш ишларини киритилган суд-ҳуқуқ соҳасида инсон омили аралашувига йўл қўймайди. Бу эса аҳолини судга бўлган ишончини ортишига сабаб бўлмоқда. Кузатишларим давомида англадимки, ҳали баъзи фуқароларимизда сиёсий саводхонлиги етишмайди. Шунинг учун айтишим керакки, фуқаролар саводхонлигини юксалтиришда ҳамкорликдаги ишларни янада жонлантириш лозим. Жамиятни юксалиши, жадал ривожланиши учун ҳамжиҳатликда ишлашимиз зарур.

Дарҳақиқат, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш, мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва билимлар тарғиботини тубдан яхшилаш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, аҳолини қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан кенг хабардор этиб боришга йўналтирилган мақсадли чора-тадбирлар қамрови ва кўламини янада ошириш зарур. Зеро, фақат эркин, ҳуқуқ ва мажбуриятларини биладиган, қонун ва амалдаги тартиб-қоидаларни ҳурмат қиладиган фуқаро ўзининг ҳуқуқларидан тўлалигича фойдаланиши мумкин.

 

Муҳиба Бабабекова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши депутати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+