Суд мустақиллигини тўлиқ таъминлаш – энг муҳим вазифалардан бири

19.10.2022 16:10:38

Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона шаҳар Кенгаши раиси Шаҳноза Аҳмедова томонидан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона филиали маънавият залида «Суд мустақиллигини тўлиқ таъминлаш – энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлиши зарур» мавзусида тадбир ўтказилди. Унда фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди раиси Улуғбек Орипов ҳамда мажбурий ижро Фарғона шаҳар бўлими ижрочиси Сардорбек Холиқов иштирок этди.

Таъкидланганидек, оилавий ажримлар, алимент, эр-хотин муносабатлари актуал мавзулардан бирига айланган. Турли сабабларга кўра оилада юзага келган ажримлар бевосита болалар тақдирига таъсир кўрсатади. Бу ўринда боланинг моддий таъминоти билан боғлиқ алимент масаласи эр-хотин муносабатларини янада чигаллаштириб юборади.

Мавзу доирасида мутахассислар ўз иш фаолияти давомида кузатган кўплаб мисолларни келтириб, алимент тўловчилар сони кескин ошиб бораётгани, уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар, давлат томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитларни тўлаш жараёнида фуқароларнинг масъулиятини ошириш, кафил бўлаётган шахснинг мажбуриятлари, қариндошлар ўртасидаги турли низолар ва бошқа масалалар юзасидан тўхталиб ўтди.

– Суд фаолияти сифатини ошириш мақсадида амалдаги «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини такомиллаштириш орқали фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича туман, шаҳар судлар негизида умумий юрисдикация судларини ташкил этиш, адвокатларнинг мақомини янада кўтариш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни кенгайтириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Қолаверса, бу борада амалда кузатилган турли ҳолатлар юзасидан таклифлар бериб бормоқдамиз. Муҳими аҳоли ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилишда адолат устуворлигини таъминлашдир – дейди судья Улуғбек Орипов ўз сўзида.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан атрофлича жавоб олди.

“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши 

Матбуот хизмати. 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+