Суд мустақиллигини тўлиқ таъминлаш - энг муҳим вазифаларимиздан бири

13.04.2022 09:04:29

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан «Суд мустақиллигини тўлиқ таъминлаш - энг муҳим вазифаларимиздан бири» мавзусидаги онлайн конференцияси ўтказилди.

Конференцияда Қорақалпоғистон Республикаси Суди, «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, «Адолат» СДП туман ва шаҳар Кенгаши раислари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Конференцияни ўтказишдан мақсад - Суд фаолияти сифатини ошириш мақсадида амалдаги «Судлар тўғрисида»ги қонунни такомиллаштириш орқали фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича туман ва шаҳар судлари негизида умумий юрисдикация судларини ташкил этиш, адвокатларнинг мақомини янада кўтариш, уларнинг ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни кенгайтириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва қонунчиликка ташаббуслар билан чиқиш.

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қайпбергенов конференцияни очиб берди ва «Адолат» СДПнинг дастурида белгиланган судларнинг мустақиллиги таъминлаш ва адвокатларнинг ҳимоячи сифатидаги ролини ошириш борасидаги белгиланган бирқатор вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси судининг судьяси Ўткиржон Собиров ўз нутқида сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуслари билан бирқанча Қарор ҳамда Қонун ҳужжатларининг қабул қилинганлиги ва одилона судлов тизимини таъминлаш юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар борасида Қорақалпоғистон мисолида маълумотлар билан таништириб ўтди.

Тадбир якунида Қорақалпоғистон Республикаси судининг судьяси Ўткиржон Собиров иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига Қонун ва меъёрий-ҳуқуқий асосларда жавоблар берган ҳолда, бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар борасида ўз фикрларини билдирди.

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+