Суд тизимидаги муаммолар депутат эътиборида

28.02.2022 10:02:36

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП Фракцияси аъзоси Абдуғани Умиров Нишон ва Қарши туманларида фаолият олиб бораётган судлар иши билан танишди.

Суд тизимида фаолият олиб бораётган ҳуқуқшунослар билан юзма-юз мулоқотларда фуқароларни қабул қилиш учун шароитлар, суриштирув, тергов ҳамда суд органларининг қарорлари ва хатти ҳаракати устидан қилинган шикоятлар ҳамда уларни кўриб чиқилиши, одил судловни амалга оширилишида оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ҳамкорлик даражаси ҳам диққат марказида бўлди.  Қарши ва Нишон тумани судларида юклама кўплиги, судларга кетма-кет мурожаатлар бўлаётганлиги туфайли айрим ишлар вақтида якунланмаяпти. Табиийки, бу фуқароларнинг, айниқса жабрланувчиларнинг эътирозига сабаб бўлаётир. Шу  сабаб судлар томонидан депутатга аҳоли сони ва демографик жойлашувидан келиб чиқиб, штат бирлиги ёки яна бир суд бўлимини ташкил этиш лозимлиги хусусида таклифларни билдиришди. Депутат уларнинг таклифларини инобатга олди.

Абдуғани Умиров шу куни Нишон ва Қарши туманлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари фаолияти, жойларда содир этилаётган йўл транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари, уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар, ҳайдовчиларни тайёрловчи ўқув ташкилотларига замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан таъминланганлик ҳолати, йўлларда қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш ишлари ва соҳага оид муаммолар юзасидан таклифлар ўрганилди. Масъуллар билан юзма-юз мулоқотларда шу нарса аниқландики, йўл транспорт ҳодисаларининг келиб чиқишига иккала томон ҳам яъни, ҳайдовчи, йўловчи ва транспорт воситасининг ҳаракатланиши учун қилинган шароит бирдек айбдор. Баъзи ҳолларда эса йўлнинг етарлича ёритилмаганлиги, носоз ва торлиги, ҳайдовчининг ҳам тажрибасизлиги  сабаб қилиб кўрсатилди.

қарши2

Депутат Дилшод Ҳамзаев Ғузор тумандаги 1-сонли мактабда бўлиб, ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Таълим маскани биноси қурилишида чала қолган бунёдкорлик  ишларини ниҳоясига етказиш учун мактаб директори Лола Усмонова амалий кўмак сўради. Депутат унинг мурожаатини тумандаги мутасадди идоралар билан ҳал этди.

Депутат  тумандаги Амир Темур маҳалласида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Ҳабибулла Абдуллаев билан ҳам мулоқот қилди. Унинг ҳамкорлигида маҳалладаги “Дилмурод” пайвандлаш цехи фаолияти билан танишди. Тадбиркор Сожида Болтаева томонидан  янгитдан ишга туширилган пайвандлаш цехи аҳолига намунали хизмат кўрсатмоқда.

Шунингдек, депутат халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик котибияти  фаолиятини атрофлича ўрганди ва уларга фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар билан танишди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан учрашувларида фуқароларни қийнаб келаётган бошқа  бир қатор масалалар ҳам ўрганилди ва тегишли тартибда бартараф этиш чоралари кўрилди.

                                                           Нодир Исомов,

                                                            Шодмон Эшбоев,

                             Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати ёрдамчилари.

                                             Уюштирди: Комил Сахатов.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+