Суяксиз тил касофати

16.06.2021 13:06:19

Мана, бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларда Ургут туманида бир эркак бошқа бир шахсга мих орқали тан жароҳати  етказиб, уни ўлимига сабабчи бўлгани ҳақидаги маълумотлар кенг тарқалди.

Албатта, мазкур жиноятни содир этган шахсга нисбатан ҳуқуқ –тартибот идоралари томонидан тегишли чоралар кўриламоқда ва кўрилади. Ҳеч бир жиноят жазосиз қолмайди. Ушбу хунук воқеани тасвирга олиб ижтимоий тармоқлар орқали ваҳшийлик ва ёвузликни тарғиб қилган шахсга нисбатан ҳам чора кўрилиб, 5 суткага қамалди.

Аммо, гап бошқа жойда. Бугунги кунда жамиятда турли хил ҳодислар, турли одамлар, турли воқеаларни эшитиб, кўриб ҳайратга тушасан киши. Энг ёмони, бу ҳолатлар фақат ва фақат мамлакатимиз обрусига соя солиши, дунё ҳамжамияти томонидан юртимиз ва халқимиз тўғрисида турли хил салбий фикрлар шаклланишиги сабаб бўлиши, олийжаноб ва бағрикенг халқимиз бошқалар кўз ўнгида баджаҳл ва шафқатсиз инсонлар сифатида гавдаланиши ачинарли ҳолатдир.

Азизлар, жаҳл келганда ақл кетади деган гаплар рост, аммо, жаҳл, бу — билимсизлик, нодонлик ва аччиқ қилишдир. Унинг ёнига суяксиз тил касофати қўшилиб, кўнгил қасрини вайрон қилади. Охир-оқибат низолашиш салбий оқибатларга олиб келади. Ҳар қандай инсон ғазабига эрк беришдан олдин унинг оқибатларини ўйлаши керак. Зеро, ҳар бир қадамимизга қараб бизга баҳо берилишини унутмайлик.

 

Замира АБДУРАҲМОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП  Ургут туман Кенгаши раиси 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+