Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш оилалар фаровонлиги асоси

23.07.2019 12:07:22

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси улароқ тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятининг ҳуқуқий кафолати, чет эл инвесторларининг эркин фаолият юритишини таъминлашга қаратилган зарурий ҳуқуқий асослари яратилди, шунингдек, солиқ тизими тубдан ислоҳ қилинди, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди, тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширишлар бекор қилиниши каби кўплаб имтиёзлар, қўлайликлар яратиб берилмоқда.

Айниқса, Давлатимиз раҳбарининг куни кеча қабул қилган “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларга яна бир туртки бўлди.

Қабул қилинган ушбу Фармон билан тадбиркорларни, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаш, уларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига реал ҳиссани кўпайтириш, аҳолининг иш билан бандлигини ошириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишни кўзда тутувчи устувор вазифалар белгилаб берилгани аҳамиятга молик.

Дарҳақиқат, аҳоли бандлигини ошириш, уларнинг моддий фаровонлигини таъминлашда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг аҳамияти катта.

Мен ҳам яратилган бундай имкониятлардан руҳланиб 60 млн сўм кредит олиб, тикув машиналарини келтирдим. Бугун “Зайнаб Гулмира Фотима Чеварлар” сифатли кийим кечаклар ишлаб-чиқариш ва етказиб бериш орқали аҳолига хизмат кўрсатадиган оилавий тикувчилик корхонаси фаолиятини йўлга қўйиб, Пастдарғом туманидаги Хончорбоғ маҳалласида истиқомат қилаётган 20 дан ортиқ хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга ўз ҳиссамни қўшганимдан бахтиёрман. Чунки, шу орқали 20 та аёл оиласининг фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшади, етишмовчилик сабаб бўлиб келиб чиқаётган муаммоларга оз бўлсада ечим топади.

Гулмира БОБОЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Пастдарғом туман Кенгаши

“Аёллар қаноти” раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+