Тадбиркорлик — иқтисодимиз таянчи

21.04.2022 11:04:31

Тадбиркорлик, ишбилармонлик халқимиз ҳаётида азалдан муҳим ўрин тутиб, унинг ўзига хос анъаналари асраб-авайланган, бундай фазилатга эга кишилар қадрланган. Буни буюк Амир Темурнинг “Азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз ва лоқайд кишидан афзалдир”, деган фикри ҳам тасдиқлайди. Ўтган тўрт-беш йилдирки юртимизда тадбиркорликка, айниқса, оилавий тадбиркорликка кенг йўл очилди. Бугун ўз бизнесини йўлга қўйиб, ўзи, оиласи, маҳалла, эл-юрт фаровонлигига муносиб ҳисса қўшаётган, иқтисодиётимиз тараққиётига хизмат қилаётган тадбиркорлар, хусусий корхоналар сафи ҳамда аҳоли ўртасида хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга қизиқиш тобора ортиб бормоқда.

Мамлакатимиздаги қулай ишбилармонлик муҳити, хорижий инвесторлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар янги лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилмоқда. Бу эса, давлатимиз томонидан олиб борилаётган соҳа фаолиятини ривожлантиришга доир ислоҳотлар эса, уларнинг олдидаги мавжуд тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш корхоналар фаолияти барқарорлигини таъминлаш ва янада ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. 

Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига шароит ва кафолатлар яратиш, солиқ ва божхона имтиёзларини кенгайтириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга катта аҳамият берилаётир. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 19 апрелдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори бу борадаги ишлар кўламини кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлиши шубҳасиз. 

Мазкур Қарор мамлакатимиз иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва сунъий чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий ишлаб чиқарувчилар улушини изчил оширишда муҳим аҳамият касб этади. 

Мамлакатимизда тадбиркорларга кўмаклашиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда кундан-кунга кичик бизнес субъектлари сони ортиб бормоқда. Бу эса, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшади, албатта.

Жасур ҚАРШИЕВ,

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+