«Талабалар баҳори» фестивали ўтказилди

26.05.2022 18:05:10

Тошкент педиатрия тиббиёт институтида ИТ-Парк билан ҳамкорликда «Талабалар баҳори – 2022» фестивали доирасида «Тошкент олий ўқув юртлари талабалари учун стартаплар» мавзусидаги талабалар марафонининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтди.

Марафон доирасида таклиф этилган меҳмонлар ва стартап экспертлари билан тренинглар ва семинарлар ўтказилди. Тадбирда ИТ-Парк лойиҳа менеджери Мадина Мусурманкулова ва ИТ-Парк резиденти, бизнес инвестор ҳамда консультанти Ҳаёт Азимовлар «МВП нима?», «Лоw cоде, Но cоде», «Стартапларнинг бизнес модели» ва «Стартап ғоянгизни тақдимотда шакллантириш» каби мавзуларда маъруза қилдилар.

Сўнг талабалар ўз бизнес ғоялари, стартапни нимадан бошлаш зарурлиги тўғрисида ва уни қандай ишга тушириш бўйича мутахассисларга савол бериб керакли маслаҳатларни олдилар.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+