Талабаларнинг  конституцион билимлари оширилди

08.07.2022 09:07:20

“Адолат” СДП Урганч шаҳар Кенгаши ташаббуси билан  Урганч давлат университетида "Бахтимиз қомусимизда намоён" мавзусида тадбир ташкил этилди.   

Тадбирга талабалар билан бир қаторда партия фаоллари, депутатлари иштирок этишди.

урду2

Табиий фанлар факультети тьютори  Р. Матчанов, партия Урганч шаҳар Кенгаши Р.Болтаев  ва бошқалар сўзга чиқиб   партиянинг мақсад ва вазифалари, устувор йўналишлари тўғрисида маълумот бериб ўтишди.

Партиянинг дастур ва ғоялари бугунги кунда  ёшларни ҳар томонлама етук ва баркамол қилиб тарбиялашда уларни иқтидорини юзага чиқариш, моддий ҳам маънавий қўллаб қувватлашда  хизмат қилаётгани тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар ёшларни диққат марказидан жой олди.

урду3

Шунингдек, мамлакатимизда қизғин  паллага кирган   конституциявий ислоҳотлар тўғрисидаги маърузалар иштирокчиларнинг конституцион фаоллигини оширишга замин яратди.

Тадбир давомида талаба ёшларнинг ҳам таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича маълумот олишди. 

Тадбир сўнгида бир гуруҳ талаба ёшлар партияга аъзо бўлиш истагини билдирдилар.

                                     Азамат МАДРИМОВ,

                                                                                  УрДУдаги БПТ раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+