Таълим даргоҳига нопок “ўйин”лар ярашмайди

15.09.2021 14:09:14

Бу мўъжаз даргоҳда мамлакатнинг эртанги таянчи ва суянчи, келажаги вояга етади, илм олиб, камолотга эришади. Деярли ҳарф танимаган, ҳали бирор марта қўлига китоб, қалам олмаган жажжи кичкинтой ана шу масканда илк бор устоз аталмиш шарафли касб соҳибининг илм қуёшидан қалби нурафшон бўла бошлайди. Ана шундай омиллар сабабки, мактаб муқаддас, қутлуғ маскандир.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Китоб туманининг 54-сонли ўрта мактаб билан боғлиқ манзара музокараларга сабаб бўлди. Аниқланишича мактаб тўлиқ таъмирдан чиқмаганлиги сабабли чиқиндилар тўпланганлиги ва якунига етгач қурувчилар томонидан бутунлай қурилиш чиқиндилари тозаланиши режалаштирилган бўлиб ўзаро тушунмовчиликлар сабаб вазият салбий тус олган.

“Адолат” СДП Китоб тумани Кенгаши томонидан ҳолат ўрганилганда ҳозирда мактаб бутунлай таъмирдан чиқиб, мактаб ҳовлиси чиқиндилардан тозаланганлиги маълум бўлди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидламоқ жоизки, дунё иморатлари ичида энг улуғи бу мактабдир. Чунки мактаб инсон камолотининг муқаддас манбаси саналади. 

Нажмиддин ТЎРАЕВ,

“Адолат” СДП Китоб туман Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+