Таълим сифати- партия назоратида

10.05.2022 19:05:36

Тошкент вилояти "Адолат" СДП Бекобод шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан партиянинг "Таълим сифати - партия назоратида" лойиҳаси доирасида Бекобод шаҳар Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида "Тиббиёт ходимлари - саломатлигимиз посбони" мавзусида талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда талабаларга берилаётган билим, давлатимиз томонидан яратилаётган имтиёзлар билан биргаликда "Адолат" СДП нинг мақсад ва вазифалари ҳақида тушунтириш берилди. Учрашувда "Адолатчи" депутатлар "Ўзметкомбинат" АЖ хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассиси Гулбаҳор Абдуллаева ва Бекобод шаҳар биринчи Оилавий поликлиника мудири Феруза Асатовалар иштирок этди.        

                                                                                   

"Адолат" СДП Тошкент вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+