Таълим сифати партия нигоҳида

01.04.2024 12:04:49

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Навоий вилояти ва "Диагностик тест синов" нодавлат таълим муассасаси ҳамда ҳамкорлигида “Таълим сифати партия нигоҳида” лойиҳаси изчил ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Хусусан, Қизилтепа туманидаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг математика, инглиз тили ва биология фанларига доир билимлари ҳамда уларнинг ўзлаштиришдаги муаммоларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда партиянинг халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши ҳамда туман Кенгаши депутатлик гуруҳлари раҳбарлари, тумандаги таълим муассасалари ўқитувчилари иштирок этишди.


Тадбир давомида дастлаб математика, инглиз тили ва биология фанларидан тест синови ўтказилиб, Қизилтепа тумани ғолиблари аниқланди.
Ўқувчилар ўртасида ғолиблар партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланишди.


Шунингдек, таълим сифатини ҳар томонлама ошириш, бунда маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатларининг ўрни ва роли муҳимлиги тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.


Келгусида соҳага доир муаммолар партиянинг “Таълим сифати партия нигоҳида” лойиҳаси асосида ўрганилиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиялари кун тартибига доимий киритиб боришга келишиб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилояти Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+