Таълим сифати партия нигоҳида

30.05.2024 11:05:55

«Адолат» СДП Навоий вилоят Кенгаши томонидан Хатирчи туманидаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан партиянинг «Таълим сифати партия нигоҳида» лойиҳаси доирасида бошланғич синф ўқувчилари ўртасида танлов ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5117-сонли Қарорига мувофиқ, инглиз тили ва математика фанларига доир билимлари синовдан ўтказилди.

Танлов шартларига кўра, ўқувчилар томонидан ушбу фанларга доир билимлари тест натижалари асосида баҳоланди. Тест натижаларини партиянинг «Адолат» СДП Навоий вилояти «Ёшлар қаноти» Кенгаши ҳузурида ташкил этилган экспертлар гуруҳи аъзолари баҳолаб борди.

Тадбир якунида сараланган энг билимдон иқтидорли ўқувчилар партиянинг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.

«Таълим сифати партия нигоҳида» лойиҳаси доирасида ўтаётган бу каби танловлар умумтаълим мактабларида иқтидорли ўқувчиларнинг билимини рўёбга чиқариш билан бирга соҳага доир бир қатор муаммо ва камчиликларни тизимли таҳлил қилиш имкониятини бермоқда. Шу билан бирга келгусидаги сиёсий жараёнларда партиянинг сайловолди дастурларини ишлаб чиқишда муҳим дастуруламал вазифасини ўтамоқда.

«Адолат» СДП
Навоий 
вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+