Таълим, тарбия ва билим – нажотимиздир

26.02.2022 10:02:23

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида олдимизга долзарб ва устувор масалалар вазифа этиб белгиланди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари «Таълим-тарбия– бу бизнинг келажагимиз, ҳаёт-мамот масаласи. Шу боис, бу соҳадаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ. Қанчалик мураккаб бўлмасин, мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак. Чунки биз кўп вақт йўқотганмиз. Агар кимда-ким мактаб бу фақат Халқ таълими вазирлигининг иши, деб ўйласа, мутлақо янглишади. Мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар вазирлик ва идоралар, тармоқ раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар, илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши шарт ва зарур. Шундагина кутилган натижага эришиш мумкин», дея алоҳида таъкидладилар.

Йиғилишда мактаблардаги таълим сифати ва мазмунига ҳам кескин баҳо берилди.

Президентимиз таъбири билан айтганда, таълим соҳасидаги ислоҳотлар замирида мамлакатимизнинг тақдири ва фарзандларимизнинг келажаги ётибди.

Таълимда барча мезонлар сифат, самарадорлик ва натижа билан баҳоланади. Шундай экан,ўқитувчиларнинг ўз устида мустақил ишлаши, ташаббусларга интилиб фаолият олиб бориши, ўқувчиларга умумтаълим фанларини чуқур ўргатиш баробарида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳам доимий эътиборда бўлиши лозимдир.

Президентимиз таъкидлаганларидек, «нажот — таълимда, нажот — тарбияда, нажот — билимда» эканлиги барчамиз учун шиор ва иш тамойилимиз бўлмоғи шарт!

Саодат МАШАРИПОВА,

«Адолат» СДП Боғот тумани Кенгаши

«Аёллар қаноти» раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+