Таълим жараёнлари партия нигоҳида

18.12.2023 11:12:51

Ўзбекистон “Адолат” СДП ўзининг сайловолди дастурларида суд-ҳуқуқ соҳаси, тиббиёт соҳаси билан бир қаторда таълим соҳаси асосий эътибор марказида бўлиб келган.
Бўлажак сайловлар олдидан партиянинг Сайловолди дастурини тайёрлаш учун аёллар ва ёшлар фикрини ўрганиш ва улардан таклифлар йиғиш мақсадида жойларда очиқ мулоқотлар, амалий учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этиб борилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Навоий давлат педагогика институтида “Таълим жараёнлари партия нигоҳида” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда партиянинг халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлар, партия фаоллари институт ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди. Тадбирда сўз олган халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутати Рустам Хайитов мамлакатимизда таълим соҳани ислоҳ этишга қаратилган ислоҳотлар унинг мақсад ва вазифалари тўғрисида батафсил тўхталди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги “Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сон Фармонига мувофиқ, “Ўзбекистон — 2030» стратегияси тасдиқланди. Аҳамиятлиси, 5 бўлим, 100 мақсадни ўз ичига олган мазкур ҳужжатнинг биринчи бўлими “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш” деб номланиб, бўлимнинг биринчи банди айнан таълим тизими ислоҳотларига бағишланганлиги алоҳида урғу берилди. Мазкур соҳадаги партиянинг энг муҳим ташаббусларидан бири “Таълим тўғрисидаги кодекс”ни қабул қилишига оид масалага ҳам эътибор қаратди.
Тадбир давомида талаба ёшлар партия ва унинг депутатлик гуруҳлари томонидан бугунги кунда юртимиздаги олий ўқув юртларида берилаётган таълимнинг сифати устидан самарали жамоатчилик назоратини тизимли тарзда йўлга қўйиш кепаклиги борасида фикр-мулоҳазалар билдиришди.
Шунингдек, жараёнда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳам ўта муҳим аҳамият касб этиши, талабаларларнинг имтиҳонлари тўлиқ онлайн баҳоланиши каби вазифалар муҳокама этилди. Бу каби масалаларни ҳал этилиши таълим сифати ва самарадорлигини таъминлаш билан бирга соҳада коррупция ва бошқа омилларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Тадбир якунида партия сайловолди дастурини шакллантиришда юқорида билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар эътиборга олинишига ҳамда бундай учрашувларни давомли ўтказишга келишиб олинди.

“Адолат” СДП Навоий вилоят
Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+