Таълим жараёнлари сифати партиянинг доимий эътиборида

30.05.2024 16:05:34

Сиёсий партияларнинг ғоя ва мақсадларини тарғиб этишда жамиятдаги танилувчанлигини оширишда улар томонидан турли соҳа ва йўналишларда ташкил этилаётган танловлар муҳим аҳамият касб этмоқда.


Ана шундай танловлардан бири "Адолат" СДП Навоий вилоят Кенгаши томонидан Навоий шаҳридаги 8-сонли умумтаълим мактаби 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан партиянинг "Таълим сифати партия нигоҳида" лойиҳаси доирасида Навоий шаҳридаги умумтаълим мактабларидаги бошланғич синф ўқувчилари ўртасида ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5117-сонли Қарорига мувофиқ, инглиз тили ва математика фанларига доир билимлари тест асосида синовдан ўтказилди.

Ўқувчилар томонидан қайд этилган натижаларини партиянинг "Адолат" СДП Навоий вилояти “Ёшлар қаноти” Кенгаши ҳузурида ташкил этилган экспертлар гуруҳи аъзолари баҳолашди.

Тадбир якунида сараланган энг билимдон иқтидорли ўқувчилар партиянинг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.

Партиянинг “Таълим сифати партия нигоҳида” лойиҳаси доирасида ўтаётган бу каби танловлар, умумтаълим мактабларида иқтидорли ўқувчиларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш билан бирга соҳага доир бир қатор муаммо ва камчиликларни бартараф этишга доир янгича ёндашувларни ишлаб чиқишда муҳим рол ўйнамоқда.

Бу каби тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши партия билан сайловчилар, умуман кенг жамоатчиликнинг хайрихоҳлигига ҳисса қўшмоқда.

 

“Адолат” СДП
Навоий вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+