Таълимга эътибор шуми?

11.09.2021 10:09:49

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида таълимни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, мактабларда дарслар самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг ҳар томонлама чуқур билим олишлари, ўз истеъдодларини  рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратиш муҳим вазифа сифатида белгиланган. Шу жиҳатдан қараганда Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумандаги таълим масканлари ҳозирги кун талабларига жавоб берадими? Яқинда Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят ташкилоти фаоллари шу масалада ўрганишлар ўтказдилар.

-        Ҳар бир бола жаҳон андозалари асосида илм олишга ҳақли, - дейди Яккабоғ туман Кенгаши партия кенгаши раиси Урал Умаров - Касбим педагог бўлгани учун буни жуда яхши тушунаман. Мактаб ҳар бир ўқувчи учун уйидай қадрдон ва шинам бўлиши керак.

Аммо куни кеча ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида мактаб ўқувчилари парта ва стулларсиз хонада полда ўтирганча дарс ўтгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қашқадарё вилояти прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. Унга кўра, прокуратура томонидан мазкур видео ёзувда қайд этилган ҳолатлар тегишли соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганилмоқда. Қайд этилишича, ишчи гуруҳ  томонидан видео ёзувдаги мактаб хонасида ўқувчилар полда ўтирган ҳолда дарс машғулотида қатнашаётгани акс этган лавҳанинг ҳаққонийлиги ҳам ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши  айтиб ўтилди ва албатта биз мутасадди ташкилотлардан ижобий жавоб кутиб қоламиз.

Ахир ҳар бир оила, ҳар бир бола ҳаёти мактаб билан боғланган, бу масала давлатнинг, жамиятнинг энг долзарб масалалардан бирига айланмоғи даркор.

 

Бойназар ДОВЕРОВ,

“Адолат” СДП Яккабоғ туман Кенгаши фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+