Таълимнинг барча жараёнлари партия эътиборида

11.06.2024 19:06:12

Маълумки, Ўзбекистон «Адолат» СДП сайловолди дастурида таълим жараёнларига алоҳида эътибор қаратилган. Бунда «Илмлилик – саодатдир, илмсизлик – мусибат!» деган тамойилга қатъий амал қилган бир қатор муҳим ташаббуслари илгари сурилган. Уларнинг энг муҳимларидан бири «Ўқитувчиларнинг мақоми тўғрисида»ги Қонундир. Жорий йил 1 февралида «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Бу орқали ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши кафолатланди.

Партиямиз вакиллари ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар мазкур соҳадаги жамоатчилик назоратини олиб бориш билан бир қаторда амалий ёрдамлари билан таълим соҳаси вакиллари ўртасида ҳам ҳурмат қозониб келмоқда.

Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Шаҳло Раҳматова сайловчилар билан билан учрашувларида мактабгача таълим ташкилоти ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи ва ходимларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги қонун талаблари бузилаётганлиги маълум бўлди. Депутатнинг тегишли масъул идора ва ташкилотларга йўллаган депутатлик сўровлари натижасида 4 587 нафар ходимлари бепул тиббий кўрикдан ўтказилишига эришилди.

Бу каби хайрли ишлардан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Яқинда партиянинг Навбаҳор туман Кенгаши раиси Ш. Жиянов тумандаги «Қоровултепа» ҳамда «Янги йўл» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 4 нафар уйда таълим оладиган ногиронлиги бор ўқувчи болажонларни хонадонига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олиб, яшаш ва таълим олиш шароитлари билан яқиндан танишди.

Шунингдек, ёзги таътилни мароқли ва мазмунли ўтказишга доир ўз тавсияларини берди ҳамда болажонлар учун совғалар улашди.

Партия сайловолди дастури ва лойиҳалари доирасида таълим жараёнларига ғоя ва ташаббусларини амалиётга жорий этишга доир фаолияти давом этмоқда.

«Адолат» СДП
Навоий вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+