Танлов ғолиблари - рассом ўқувчилар тақдирланди

04.12.2023 14:12:56

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Бош қомусимизни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, унинг мазмун-моҳиятини ёш авлод онгига чуқур сингдириш мақсадида ҳудудлар бўйлаб 18 ёшгача бўлган ёшлар орасида “Конституция - ранглар жилосида” кўрик-танлови ўтказилиши белгиланганди.


Кўрик-танлов Ўзбекистон Бадиий академияси, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги, Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий аппарати ҳамкорлигида ташкил этилиб, кўрик-танлов ғолиблари аниқланганди.

Бугун “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Гулистон шаҳар ихтисослаштирилган 1-сон санъат мактаби биносида кўрик-танловда иштирок этган ва расмлари альбомга киритилган 14 нафар Сирдарё вилояти ўқувчи рассомларига, кўрик-танлов ғолиблари асарларидан ташкил топган “Конституция - ранглар жилосида” альбоми топширилди.

Тадбир давомида рассом ўқувчиларнинг устозларига ҳам партиянинг эсдалик совғалари топширилди. Бош Қомусимиз ҳар бир Ўзбекистон фуқаросига нақадар катта ҳуқуқ ва имкониятлар бериши, шу билан бирга, алоҳида мажбуриятлар юклаши альбомда тасвирий санъат оламига эндигина кириб келаётган ёш мўйқалам соҳиблари тасаввурлари орқали тасвирлаб берилгани эътироф этилди.

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+