Танқид –– келажак меваси

15.04.2021 10:04:50

27-январь,  10-февраль,  13-апрель — ўтган қисқа вақт давомида Президент 3 маротаба ёшлар масаласини кўтардилар. Бу галги Президентнинг ёшлар масаласидаги йиғилиши ҳам таҳлилий ва танқидий руҳда ўтди. Йиғилиш аввалида 2021-йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номланиб, бу борада давлат дастури қабул қилингани таъкидланди. Президентимиз жорий йилнинг 27-январь ҳамда 10- февраль кунлари ўтказган  йиғилишларида ҳам жорий йилги муҳим вазифалар қайд этилиб, масъуллар белгиланганини таъкидладилар.  Бу галги йиғилишда ушбу вазифалар ижросининг бориши, вазирлар, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, олий таълим муассасалари ректорлари ёшларга оид ишларни қандай ташкил этгани кўриб чиқилди.  Президент: Ёшлар бандлигини таъминлашда энг катта имконият — кичик ва ўрта бизнесда  Йиғилишда мамлакатимиз бўйича 648 минг нафар ишсиз “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлса, биринчи чоракда шундан 283 мингининг бандлиги таъминлангани, хусусан 175 минг нафар ёшга 45 минг гектар ер майдони ажратилгани таъкидланди. Шунингдек, “Беш муҳим ташаббус” доирасида таълим муассасалари, кутубхона ва ўқув марказларига 97 мингта санъат ва спорт инвентари, компьютерлар, 562 мингта бадиий китоб етказиб берилган.

 — Энг муҳим вазифа, аввало, ёшлар бандлигини таъминлаш, муносиб даромад олиши учун уларга шароит яратиб бериш. Бу борадаги энг катта имконият ва захирамиз бу – тадбиркорлик, айниқса, кичик ва ўрта бизнесдир, — дея таъкидладилар давлатимиз  раҳбари. Йиғилишда ёшлар учун яна қатор имтиёзлар берилди. Биз депутатлар ҳам вилоятимиз ёшларининг бугунги кунда фаол меҳнат тарзига эга бўлиши учун уларни иш билан бандлигини таъминлаш борасида самарали ишларни йўлга қўйиб келмоқдамиз. Фаолиятимиз давомида   Ёшлар дафтарига кирган 20 нафарга яқин қизларни  тикувчилик фабрикаларига ишга жойлаштиришга эришдик. Касб ўрганмоқчи бўлганларини эса хотин-қизлар маркази томонидан ташкил этилган қисқа муддатли касб-ҳунар марказларига стипендия асосида соҳа сирларини ўзлаштириш бўйича ўқувларга жалб қилдик. Секторлар билан ҳамкорликда ёшларни китобхонликка жалб қилиш бўйича ҳам манзилли ишлар амалга оширилиб ёзувчилар уюшмаси, шоир ва таржимонлар билан биргаликда китобхон шаҳарчаларда давра суҳбатлари ташкиллаштириб келмоқдамиз.  Видиоселекторда айтилганидек, биринчи чоракда 12 минг нафар Ёшлар дафтарига кирганларга 255 миллиард сўм кредит ажратилди. Лекин улар мустақил равишда тадбиркор бўлиб, оёққа тура оладими, деган савол ҳокимлар, сектор раҳбарлари ва соҳага масъулларни ҳар куни ўйлантириши керак. Мисол учун, жорий йилнинг ўтган даврида Жондор туманида 813 нафар ёшга кредит ажратилган (республика бўйича ўртача 158 нафар)», – деди Шавкат Мирзиёев. Бундан аввал Мирзиёев ёшлар билан ишлашни эплай олмаган бир қатор амалдорларни ишдан олгани, ССП раисини «1+1» дастури орқали 1 миллион йигит-қизни қамраб олмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантиргани ҳамда 2021 йилнинг биринчи чорагида 33 минг нафар ёшга тадбиркорлик фаолияти учун 800 миллиард сўм кредит ажратилганини алоҳида таъкидладилар. Эртанги кунимиз бўлган ёшларни бугун давлат сиёсатидан рози қила олиш асосий масала сифатида кўришни ҳар бир масул ходим ҳис этиши лозим ва маънан юксак салоҳиятли ёшларни тарбиялашда барча бирдек ҳаракатда бўлиши лозим ушбу селектордан биз депутаталар ҳам ўз олдимизга янада қатъий вазифаларни белгилаб олдик.

 

 

Санжар МАЙДОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилояти Кенгаши раис ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+