Тараққиёт кушандаси

17.08.2022 11:08:55

Партиянинг Термиз туман «Аёллар қаноти» Кенгаши томонидан тумандаги 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Коррупция тараққиёт кушандаси» мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда партия туман Кенгаши ходимлари ва «Аёллар қаноти» Кенгаши фаоллари, депутатлар, БПТ аъзолари ва мактаб ўқитувчилар жамоаси иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар даставвал Тараққиёт стратегиясига киритилган устувор мақсад ва вазифалар ҳақида сўз юритишди. Тараққиёт стратегиясида миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш алоҳида йўналиш қилиб белгиланганлиги қайд этилди.

Айтиш жоизки, унга киритилган мақсадлардан бири - коррупцияга мойил соҳа ва тармоқларни аниқлаш, коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцияга қарши курашишга замонавий ахборот, шу жумладан сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур. Жамоатчилик назоратини олиб боришни қўллаб-қувватлаш, коррупцияга қарши курашиш амалиётида тизимли превентив чораларни кучайтириш, аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг «коррупциядан холи қонунчилик» тамойили асосида ишлаб чиқилишини таъминлашдан иборат.

сур2_1

Тадбир давомида белгиланган ушбу мақсадлар, коррупция иллатини бартараф этишда кенг жамоатчилик назоратини олиб боришни қўллаб-қувватлаш, бу жараёнда депутатлар ва партия қуйи бўғин фаолларининг ўрни тўғрисида фикр-мулоҳазалар айтиб ўтилди.

Тадбир давомида мазкур иллат давлатнинг турли соҳаларига, хусусан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги имижи ва инвестициявий жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатиши айтиб ўтилди.

Шухрат Хаитов, Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати:

- Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш билан боғлиқ ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Партия сайловолди платформасида ҳам коррупцияга қарши кураш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Айни вақтда дастурда белгиланган вазифаларни ҳаётга самарали татбиқ этиш барчамизга, жумладан, депутатларимизга катта масъулият юклайди. Тадбир давомида сўзга чиққанлар коррупцияга қарши кураш борасидаги тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтиришда партиявий воситалардан унумли фойдаланиш зарурлигига эътибор қаратдилар.

Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоблар олишди.

Гулчеҳра Турдиева,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Термиз туман

«Аёллар қаноти» Кенгаши раиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+