Тараққиёт стратегияси-фаровон келажагимизга асос

03.08.2022 16:08:04

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ангор туман Кенгаши томонидан  тумандаги 3-сонли Ихтисослаштирилган мактаб интернатида партиянинг “Ҳаракатлар стратегиясидан- Тараққиёт стратегияси сари” мавзусида туман Кенгаши депутатлари иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбирда партия туман Кенгаши фаоллари ва депутатлар, туман “Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши фаоллари, БПТ аъзолари, мактаб ўқитувчи-педагоглари қатнашдилар.

Тадбирда сўз олганлар кейинги йилларда юртимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдек эзгу мақсадни изчил амалга оширишга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳозирги давр талаби ва тақозоси эканлигини, жамиятимизнинг ҳаракатлантирувчи кучлари ва ривожланиш омилларини белгилайдиган фаолият дастури бўлиб хизмат қилаётганлигини айтиб ўтишди..

Мазкур стратегия бундан кейинги йилларда ҳам халқимизга хос яратувчанлик шижоати ва кенг кўламли ислоҳотлар давомийлигини таъминлашнинг яққол ифодасилигини таъкидлашди.

Маърузачилар “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойилини амалга оширишда соҳаларда олиб борилаётган вазифалар ижроси хусусида ҳам таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, сўзга чиққанлар томонидан Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси асосида турли соҳаларда давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг жадал олиб борилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Юсуф Ҳалимов, Халқ депутатлари Ангор туман Кенгаши депутати:

-  Бугун халқимиз ҳаётида улкан сифат ўзгаришлари юз бермоқда. Жумладан, Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуси билан “Тараққиёт стратегияси”нинг қабул қилиниши мамлакатимизда туб демократик ислоҳотлар, трансформацион  ўзгаришлар даврини бошлаб берди. “Тараққиёт стратегияси” доирасида амалга оширилган, оширилаётган ишлар барча соҳаларни қамраб олди. Энг Асосийси, мамлакатимизда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шаънини, қадр-қимматини, манфаатларини, давлат органларининг жамият олдида ҳисобдорлигини таъминлаш ислоҳотларнинг бош мақсади этиб белгиланди.

Тадбир давомида иштирокчилар Президентимиз томонидан асослаб берилган Тараққиёт стратегиясининг маънавий ривожланиш маслаларига қаратилган устувор йўналишларига доир мақсад ва вазифаларни бажаришда  алоҳида аҳамият қаратиш зарурлиги ҳақида фикрлашдилар.

Муҳаммади Темиров,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ангор туман

“Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+