Тараққиёт стратегияси тарғиботига бағишлаб “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва ҳалқпарвар давлатдир” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

01.04.2022 12:04:09

Жорий йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги А.Мажидий драма театрида Тараққиёт стратегияси тарғиботига бағишлаб “Янги Ўзбекистон – инсон қадри  устувор бўлган жамият ва ҳалқпарвар давлатдир” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Партия Сиёсий Кенгаши аъзолари ва партия Марказий аппарати ходимлари, Каттақўрғон шаҳри ҳокимлиги, партиянинг вилоят кенгаши ходимлари, партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, ҳудуддаги ташкилот ва корхона раҳбарлари, партиянинг “Аёллар қаноти”, “Ёш адолатчилар” қаноти Самарқанд вилоят Кенгашлари фаоллари, Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон шаҳар филиали талабалари ҳамда         11-ИДУМнинг 11-синф  ўқувчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда “Ёш адолатчилар” қаноти, партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши қошида ташкил этилган “Истеъдод клуби” аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январьдаги ПФ-60 сонли Фармони билан тасдиқланган “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси” асосида  “Инсон қадри учун” тамойилига бағишланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони, қолаверса, “Инсон қадри учун” устувор тамойилнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага содда ва тушунарли тарзда, саҳна кўринишлари орқали етказиш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда партия фаоллари томонидан етти йўналишдан иборат Тараққиёт стратегиясининг барча йўналишларида аҳоли фаровонлиги ҳамда инсон қадрини улуғлаш ғояси мужассам этганлиги эътироф этилди.

Тадбирда сўз олганлар, айни Тараққиёт стратегиясида келгуси беш йилликдаги барча соҳаларни янги босқичга олиб чиқиш, хусусан, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, ташқи сиёсат борасида қатор янги марраларни забт этиш кўзда тутилганлигини, одамларни рози қилиш, уларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш борасидаги ишларни янада қизғин ва жадал тус олётганлигини, янги, демократик жамиятни барпо этиш, келажак пойдеворини қуриш, ҳар бир сиёсий куч фаолидан қатъиятли ва ташаббускор бўлишни, янгича фикр юритиш, янгича ишлашни талаб этишини таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, тадбирда партиянинг “Ёш адолатчилар қаноти”, “Ёш депутатлар клуби” аъзолари ва санъаткорлар томонидан партиянинг устувор ғоялари ҳамда ўзининг сайловолди дастурларида илгари сурилган қатор ташаббусларига ҳамоҳанглик касб этган  Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси қолаверса, “Инсон қадри учун” халқчил тамойил асосида яратилган саҳна кўринишлари, адабий-бадиий чиқишларнинг намойиш этилгани иштирокчиларда ўзгача таассурот қолдирди.

Тадбир якунида партия сайловолди дастуридаги мақсад ва ғояларидан келиб чиқиб, инсон қадрини улуғлашга ва партия электорати манфаатларига хизмат қиладиган ҳаётий ислоҳотларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилишдаги фаол иштироки учун ташаббускор фаоллар ва жамоатчилик вакилларига партиянинг эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

“Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+