Тараққиёт учун дадил қадам

29.06.2022 11:06:40

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориев томонидан Ромитан тумани «Шўрча» МФЙ фуқаролари иштирокида «Менинг конституциям» мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш борасида фуқаролардан таклифлар олишдан иборат.

Ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан ОМҚП депутати Т.Чориев бугунги кунда мамлакатимизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш билан боғлиқ жамиятни барпо этиш ғояси халқимиз томонидан қўллаб-қувватланаётганини таъкидлаб ўтди. Шу билан биргаликда мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар ҳамда амалда татбиқ этилаётган ўзгаришлар хусусида сўз юритди. Шунингдек, таъкидланганидек, янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида илгари сурилаётган кенг кўламли вазифалар, хусусан адолатли ва халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби улуғвор мақсадлар бу борада зарур ҳуқуқий асосни таъминловчи конституциявий маконни янада такомиллаштириш эҳтиёжини кун тартибига қўйилаётгани айни ҳақиқат.

Тадбир давомида фуқароларнинг конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган таклифлари эшитилиб, муҳокама этилди. Шу билан бирга учрашув иштирокчиларнинг қизғин фикр-мулоҳазаларига ва таклифларига бой бўлди.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+