Тараққиёт замини

10.08.2022 16:08:29

Мамлакатимизни 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари қабул қилинди. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг роли, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.Миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш борасида ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда ҳудудларни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўрилди. Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

Галдаги вазифалар эса «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» тамойилига асосланади. Кенг жамоатчилик муҳокамаси ва тегишли таклифлари асосида Тараққиёт стратегиясига старт берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида» ги Фармони қабул қилинди. Ушбу стратегия эса том маънода мамлакатни тараққиётга элтувчи муҳим ҳужжатдир. Айниқса, унда инсон омилига эътибор қаратилгани, халқимиз турмуш тарзини тубдан яхшилашга қаратилгани эътиборлидир.

Ушбу стратегияни кенг жамоатчилик билан бирга ўрганиш ва унинг йўналиш ва мақсадларини кўпчиликка етказиш бўйича «Адолат» СДП Наманган шаҳар Кенгаши томонидан ҳам изчил ишлар амалга оширилмоқда. Яқинда Муҳаммадшариф Сўфизода номидаги вилоят болалар кутубхонасида ўтказилган давра суҳбати ҳам айнан шу масалага қаратилди. Тадбирда кутубхонанинг мутахассис ва бошқа ходимлари қатнашдилар. Унда иштирок этган фаоллар стратегияни атрофлича шарҳлаб ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

- Мамлакат тараққиёти, инсон фаровонлиги учун қўйилган ҳар бир қадам жуда қадрли, - дейди кутубхона услубчиси Исматулла Ёқуббоев. - . Ушбу Тараққиёт стратегияси эса бу йўлдаги муҳим қадамдир. Келажакдаги ривожланишимизнинг замини унга асосланади. Ҳамма ерда мана шу ҳужжатда белгиланган вазифалар асосида иш ташкил этилиши лозим. Бунга биз, «адолат»чилар ҳам муносиб ҳисса қўшамиз.

Мирзараҳмат ОЛИМОВ,

“Адолат” СДП Наманган шаҳар Кенгаши раиси.

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+