Тараққиётнинг ойдин йўли

11.03.2020 11:03:02

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 март куни “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Қабул қилинган дастур партиямиз мақсадларига ҳамоҳанг эканлигини алоҳида таъкидлаш зарур.

Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида ечимини кутаётган долзарб вазифалар қаторида давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида чуқур ислоҳотлар тарафдори бўлиб келган. Шу боис, мазкур дастурда амалга оширилиши белгиланган масалалар нафақат партиямиз аъзоларини, балки халқимизни ҳам ўйлантириб келаётган эди.

Эртанги кунимизга дахлдор муҳим масалалардан бири жорий йилда Қонунчилик палатаси ва Сенат фаолиятига фуқаролар мурожаатлари асосида Интернет тармоғида парламент ва депутат сўровларини шакллантириш амалиёти йўлга қўйилиши бўлди. Шунингдек, сайловчилар билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида электрон портал ва мобиль иловадан фойдаланиш имконини берувчи “Электрон парламент” тизимини жорий этилиши янада қулайликларни туғдиради.

Ҳаёт давом этар экан, ютуқлар қаторида муаммолар ҳам пайдо бўлаверади. Бу табиий жараён албатта. Лекин инсон ўз муаммоларини ўзи ишониб сайлаган депутат орқали тезроқ ҳал этишни истайди. Бу эса халққа яқин бўлган депутатга масъулият ва шарафдир.

Баъзан эндигина катта ҳаётга қадам қўйган ёшларимиз депутат ким, деган саволни бериб қолишади. Уларга қисқача қилиб, депутат халқ дардини тинглаб, унга қўл силтаб эмас, аксинча, ижобий ёндашадиган вакил, деб жавоб берса бўлади. Бу халқ вакилнинг олдида турган муҳим вазифа эса учраётган муаммоларни ўз вақтида, белгиланган муддатда ҳал этиш орқали сайловчилар ишончини оқлашдан иборат.

Шу боис, депутатлар одамларни қийнаётган ташвишлардан холос бўлишда ортиқча сарсон бўлмаслиги, мурожаатларни сифатли кўриб чиқилиши, қонунлар жойларда қандай ишлаётгани устидан ўз назоратини ўрнатиб боришида тезкорлик талаб этилади. Айни шу жиҳат бугун долзарб масалалардан ҳисобланади. Шу маънода қабул қилинган давлат дастурида фуқаролар мурожаатлари асосида Интернет тармоғида парламент ва депутат сўровларини шакллантириш амалиёти йўлга қўйилиши айни мудадао бўлди.

Қолаверса, бу қулайлик депутатлар ишни қандай ташкил этиш, аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишиш, ҳар бир маҳалла ва хонадоннинг ўзига хос ижтимоий-маънавий муҳити, ҳудудга хос ютуқ ва камчиликлар атрофлича таҳлил қилишда ҳам қўл келади. Айниқса, сайловчилар билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида электрон портал ва мобиль иловадан фойдаланиш имконини берувчи “Электрон парламент” тизими фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда тезкорлик ва самарадорликни оширмасдан қолмайди. Масалан, депутатлар одамларни қийнаётган муаммолардан тезкорликда хабардор бўлиб бориши, нафақат уларни қисқа фурсатларда ўз ечимини топиши, балки ҳудудларда ҳал этиш чораларини кўришда жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга масъул бўлган мутассадиларини билан маслаҳатлашиб, дастурларни ишлаб чиқишида ҳам самарадорликни таъминлайди.

Мухтасар айтганда, қабул қилинган давлат дастури ўзининг мазмун-моҳиятига кўра тараққиётимизни янада тезлаштириш йўлидаги эзгу ишларни янги босқичга кўтариши шубҳасиз. Зеро, яхши ниятлар билан бошланган ҳайрли ишлар албатта ишобат бўлади.

Умид ШОУМАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+