Тарбиячилар «Адолат»ни танлади

19.07.2024 10:07:55

Мамлакатимизда ўсиб келаётган  ёш авлодни  соғлом ва ҳар томонлама  етук вояга етказиш, замонавий таълим усулларини жорий этган ҳолда тарбиялаш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.

Бағдод туманидаги Дашт маҳалласида жойлашган 40-ДМТТда  бугунги кунда  47  нафар педагог ва тарбиячилар фаолият юритади. Жамоа бирдамликда тарбияланувчиларни  инглиз ва рус тилларини мукаммал ўрганиб олиши, гимнастика ва рақс тўгараклари орқали жисмонан ва маънан комил инсон бўлиб камол топиши йўлида астойдил меҳнат қилмоқдалар.

«Адолат» СДП Бағдод туман Кенгаши раиси Исломжон Аҳмедов мазкур таълим ташкилотида бўлиб, партиянинг «Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!» лойиҳаси доирасида давра суҳбатини ташкил этди.

Унда Президентнинг Фарғона вилоятига қилган ташрифидан келиб чиқиб, белгилаб берилган вазифалар муҳокама қилинди. Шунингдек, партия етакчиси ҳар бир маҳаллада «Адолат» қабулхоналарини ташкил қилиш ва уларга аҳолидан келаётган мурожаатларни ўрганиб, таъсир чораларини кўриш учун мутасаддиларга етказиш борасида партия томонидан амалга оширилаётган ишлар  ҳақида ҳам атрофлича маълумот бериб ўтди.

Суҳбат давомида жамоа аҳлининг истагига кўра, кўплаб кўнгиллилар «Адолат» сафига қабул қилиниб, уларга партиянинг аъзолик гувоҳномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

 

«Адолат» СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+