Тарбиявий тадбир ташкил этилди

12.08.2022 16:08:43

«Адолат» СДП Қоровулбозор туман Кенгаши раиси, депутат Н.Эшмуродов, туман Дин ишлари бўйича қўмитанинг бош мутахассиси К.Бақоев, туман бош имом-хатиби О.Иллиев ҳамда 17-сон ЖИEК ҳамкорлигида калония маданият саройида «Ўзбекистон Республикасида сўнги йилларда амалга оширилаётган янги ислоҳотлар» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда 17-сон ЖИEКнинг 72 нафар калония маҳкумлари иштирок этдилар.

Тадбирни 17-сон ЖИEК бошлиғининг Т ва ТИБ ўринбосари подполковник З.Субхонов кириш сўзи билан очиб, давра суҳбати мавзуси билан йиғилганларни таништирди. Дастлаб мавзу юзасидан сўзни туман бош имом хатиби О.Иллиевга берди. Имом хатиб ўз сўзида мамлакатимизда сўнги йилларда диний бағрикенглик қадим аждодларимиздан бизга маънавий мерос бўлиб келаётган диний урф-одатларимиз, диний амалларни адо этишлик учун яратиб берилаётган замонавий масжиду, янгидан қурилиб фойдаланишга топширилаётган мадрасалар хусусида тўхталиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Буларнинг барчаси юртимизда энг улуғ неъмат мустақиллик шарофати, тинчлик-осойишталик ортидан эканлиги, шу сабабли тинчликнинг қадрига етиб, инсон доимо ўз изланишлари, ҳаракати билан комил инсон даражасига етиши керакли ҳақида сўз юритди.

Йиғилиш давомида партия туман Кенгаши раиси, депутат Н.Эшмуродов сўзга чиқиб, партия томонидан сўнги йилларда амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритиб, келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган, аҳолини йиллар мобайнида қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида гапирди. Шу билан бир қаторда партиянинг ўз олдига қўйган мақсадлари, бу борадаги янги лойиҳалар тўғрисида ҳам атрофлича маълумотлар берди.

Тадбир якунида калония бошлиғининг Т ва ТИБ ўринбосари подполковник З.Субхонов сўзга чиқиб, маҳкумларга колонияда ташкил этиб келинаётган тарбиявий тадбирларнинг аҳамияти катта эканлигини айтиб ўтди. Шунингдек, ушбу тарбиявий тадбирлардан маҳкумлар ўзларига ижобий хулосалар чиқариб, тезроқ оилалари, фарзандлари бағрига қайтиб, соғлом турмуш тарзига мослашиб кетишлари ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Бу каби тадбирларни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад шуки, жазо муддатини ўтаётган махсус контингент онгига Республикамизнинг сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий ва маданий-маърифий соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини етказиш ҳамда уларни ахлоқан тузатишда тарбиявий-профилактик ишлар самарадорлигини янада ошириш, бўш вақтларини унумли банд этиш, шунингдек, ўзбек халқининг тинчликка, бирдамликка, она Ватанни севишга чақирувчи анъана ва удумларини кенг тарғиб қилиш ҳамда уларни ахлоқан қайта тарбиялашда ватанпарварлик, инсонийлик, ота-онага, оилага меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантиришдан иборат.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+