Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

23.06.2022 17:06:18

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бувайда туман Кенгаши раиси Ҳайрулла Турғунов томонидан тумандаги 35-умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистон ва Конституция” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Таълим даргоҳи ходимларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёни Ватанимиз тақдири ва келажаги учун ғоят муҳим аҳамиятга эгалиги, инсон саломатлиги, ёшлар келажаги, оила тинчлиги ва мустаҳкамлиги, инсон манфаатлари  барқарор миллий стратегиямизнинг муҳим таркибий қисми эканлигидан келиб чиқиб, ўз таклифларини белгиланган тартибда беришлари юзасидан тавсиялар берилди. Шунингдек, тадбир давомида Кенгаш раиси партия фаолияти хусусида маълумот бериб, мактаб жамоасининг 35 нафари партиянинг фаол аъзолари эканлигини мамнуният билан билдирди.

фар11

Тадбир иштирокчилари томонидан ўқитувчи мақомини кўтариш, унинг жамият ҳаётидаги мавқеъини мустаҳкамлашга қаратилган фикр мулоҳазалар билдирилди.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят  Кенгаши

Матбуот хизмати. 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+