Тарғибот тадбирларига кенг жамоатчилик вакиллари жалб қилинди

15.09.2021 11:09:48

Шу кунларда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин тайёргарликлар кўрилмоқда.

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан ҳам жорий йилги Президентлик сайловлари олдидан партиянинг шаҳар, туман Кенгашлари  кесимида мустақиллигимизнинг 30 йиллиги ва партиянинг дастурий тарғиботига бағишланган оммавий тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Шу жумладан, Бухоро шаҳридаги вилоят юридик техникумида бўлиб ўтган “Мустақиллик – энг олий неъмат” мавзусида, Когон шаҳридаги “Темирйўлчилар” истироҳат боғида “Энг улуғ ва энг азиз жонажон ўлкам” мавзусида, Когон туманидаги “Тарраққиёт” марказида “Келажаги буюк давлат” мавзусида, Шофиркон тумани худудидаги Қишлоқ хўжалиги коллежида “Ўзбекистон ёшлари сиёсий жараённинг фаол иштирокчиси” мавзусида, Вобкент туманидаги “Ёшлик” ўйингоҳида “Биз адолат тарафдоримиз!” мавзусида, Ғиждувон туманидаги мусиқа мактабида “Янги Ўзбекистон учун ҳар биримиз масьулмиз!” мавзусида, Пешкў туман Абу Али Ибн Сино номидаги Афшона саломатлик техникумида “Ўзбекистон ёшлари сиёсий жараённинг фаол иштирокчиси” мавзусида, Ромитан тумани 12-сонли мусиқа мактабида “Ўзбекистоннинг келажагига бефарқ эмасман” мавзусида, Бухоро туман Маданият уйида “Адолатли жамиятни бирга қурамиз” мавзусида, Қоровулбозор тумани мусиқа ва саньат мактабида “Келажагим учун овоз бераман” мавзусида, Олот туман Маданият уйида “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар бўсағасида” мавзусида, Қоракўл туман Маданият уйида “Биз адолат тарафдоримиз!” мавзусида ҳамда Жондор туман Маданият уйида “Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш – давр талаби” мавзуларидаги оммавий тарғибот тадбирлари байрамона руҳда ташкил этилди.

Бўлиб ўтган тарғибот тадбирларига маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, партиянинг бошланғич ташкилотлари, “Ёш адолатчилар” ва “Аёллар қаноти” раислари ва кенг жамоатчилик вакиллари жалб қилинди.

Ўтказилган тадбирлар мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён  - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ва унинг ватан равнақига, халқимиз турмуш фаровонлигига дахлдор эканлигини ҳамда партиямиздан кўрсатилган номзоднинг сайловолди эзгу ғояларини аҳоли орасида тарғиб қилишга қаратилган.  Шунингдек, партиямизнинг вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган тадбирларда сўзга чиққанлар тадбир иштирокчиларига ўзининг  тақдири ва юрт келажаги  учун овоз беришларини таькидладилар.

Тадбирлардаги турли хил сиёсий саводхонликни оширувчи викторина саволлари, саҳна кўринишлар, дилрабо куй-қўшиқлар бўлиб ўтган тарғибот тадбирларига янада юқори кайфият улашди.

Бир сўз билан айтганда, байрамона руҳда ўтказилган ушбу тарғибот тадбирлари барча қатнашганларнинг сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилди.

 

Мақсуд ҲАМИДОВ,

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+