Тарғибот-ташвиқот ишлари айни қизғин паллада

19.08.2022 08:08:00

Хабарингиз бор 21 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги бўшаган депутатлик ўринлари учун сайловлар бўлиб ўтади. Мазкур ўтказилиши режалаштирилган сайловда «Адолат» СДП ҳам ўзнинг бир қанча ижтимоий масалалардаги муаммоли ҳолатларни бартараф этишга қаратилган ғояларни кўтариб, ўз номзодини илгари сурмоқда.

Ҳозирда ҳудуд аҳолиси билан номзодларнинг сайловолди ўчрашувлари режа асосида ўтказилиб, тарғибот-ташвиқот ишлари айни қизғин паллада.

Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига Нукус шаҳридаги 9-сонли “Әжинияз» сайлов округидан номзод Зоркина Галина Александровна 18 август куни Нукус шаҳрида жойлашган 58-сонли сайлов участкасида ўзининг навбатдаги учрашувини ўтказди.

қора3_3

Учрашувда ҳудуд аҳолиси, маҳаллаларда истиқомат қилувчи хотин-қизлар ҳамда ёши улуғ нуронийлар иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб номзоднинг ишончли вакили Максет Бабаниязов сўзга чиқиб, учрашув иштирокчиларига номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда меҳнат фаолиятига доир маълумотлар билан таништирди. Ишончли вакил номзоднинг ўз сайловолди дастурида илгари сурилаётган ташаббуслари ва ҳудуд муаммолари асосида тайёрланган дастури билан йиғилганларга атрофлича маълумот берди.

Шундан сўнг номзод Зоркина Галина Александровна ўз сайловчилари олдидаги масъулиятни ҳис этиб, халқ манфаати йўлида сидқидилдан хизмат этишга тайёр эканлигини билдирди.

Учрашув якунида номзоднинг дастури билан танишган фуқаролар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, саволларига жавоблар олишди.

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+