Тарих музейлари халқ ўтмиши ва хотирасининг ифодасидир

24.01.2022 16:01:50

“Адабиёт ва санъатга, маданиятга эътибор – бу аввало халқимизга эътибор, келажагимизга эътибор эканини, буюк шоиримиз Чўлпон айтганидек, адабиёт, маданият яшаса, миллат яшаши мумкинлигини унутишга бизнинг асло ҳаққимиз йўқ”, - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.

Мамлакатимиз аҳолисининг музейшунослик маданиятини ошириш, уларни меросимиз ва қадриятларимиздан хабардор қилиб бориш ҳамда бу соҳадаги ютуқларни тарғиб этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

“Адолат” СДП фаоллари томонидан барча ҳудудларда музейлар тизимини янада такомиллаштириш мақсадида уларнинг халқимиз маънавий аҳлоқий камолотида тутган ўрнини ошириш, музей фондларида сақланиб келинаётган  бой тарихий меросимизни, мустақиллигимиз одимларини акс эттирувчи ноёб, нодир экспонатларни ўрганиш, бойитиб бориш ва кенг тарғиб этиш, улардан ёшларимиз онгида миллий ғурур ва ифтихор, истиқлол ва Ватанга садоқат туйғуларини кучайтириш йўлида кенг фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Куни кеча, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутатлари Р.Дастиров, Ю.Рустамов, У.Таджибаев, А.Ким ҳамда В.Ҳайдаров МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси С. Дастиров ташаббуси билан Чирчиқ шаҳар музейида ёшлар учун экскурсия ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган ёшлар музейда сақланаётган ноёб экспонатларга алоҳида қизиқиш билдиришди.

  • Чирчиқ шаҳрининг тобора кўркам қиёфага кириб бораётганлигидан барча фуқаролар айниқса, биз ёшлар жуда ҳам мамнунмиз. Шаҳримизда сайлгоҳлар, театр ва музейлар ҳамда бошқа кўплаб эътиборга лойиқ масканлар йил давомида сайёҳлар билан гавжум, - деди талаба ёшлардан бири Азиз Шоикромов. - Мазкур тарих музейига иккинчи маротаба келишим. “Адолат” партияси шаҳар кенгаши депутатлари томонидан бундай тадбирларнинг мунтазам ташкил этилиб  келиниши, қувонарли албатта.

“Адолат” СДП Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+