Тарихий қадамжолар ёшлар нигоҳида

09.07.2024 10:07:36

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ўзининг сайловолди дастури ва бутун фаолияти давомида ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Айниқса, умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчи ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтириш, ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда жамиятда муносиб ўрин топишларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Бу борадаги фаолият ёшларнинг ёзги таътил даврида ҳам давом этмоқда. Яқинда «Адолат» СДП Навбаҳор туман Кенгаши томонидан Республика Маънавият ва маърифат маркази Навбаҳор туман бўлинмаси ҳамкорлигида 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан юртимиздаги тарихий қадамжолардан ҳисобланган тумандаги «Қалқонота» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Шайх Абул Ҳасан Харақоний рамзий қабрини тумандаги ўқувчи ёшлар билан зиёрати ташкил этилди.

Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги Қалқонота қишлоғида X асрда шарқнинг буюк орифларидан бири – Абул Ҳасан Ҳарақоний исмли валий зот яшаб ўтган. У тарихий шахс, ислом дини уламоси ўз каромати билан халқни ёвнинг зулмидан қайтаргани учун «Қалқон ота» номини олган. Кейинчалик қишлоқ ҳам шу ном билан аталган.

Маҳаллий қадамжоларга бу каби зиёратлар ташкил этилиши ёшларнинг она ватанга муҳаббат ва садоқат, илм-фан чўққиларини забт этишлари юртимизнинг истиқболли авлод сифатида тарбия топишларида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Мамлакатимизда эса Президентмиз ташаббуси билан 2017 йил 25 августда «Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши ҳамда 2024 йилни президентимиз томонидан «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» ёшлар йили деб эълон қилингани бунинг ёрқин исботидир.

«Адолат» СДП
Навоий вилоят 
Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+