Ташаббус қанот ёзмоқда  

29.11.2021 10:11:49

"Адолат" СДП Шахрихон туман Кенгаши томонидан   партиянинг "Ёшлар ва хотин-қизлар билан очик мулоқот" лойиҳаси доирасида маҳаллаларда ўтказилаётган тадбирлар жамоатчиликда партиямизга бўлган ишончни оширмоқда. Лойиҳа доирасида фукароларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланиши ва ҳудудлардаги муаммоларнинг ечимини топаётгани МФЙ фаоллари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаяпти.

Тумандаги Деватаги махалласида яшовчилар билан ўтказилган учрашувда юқоридагилар ўз ифодасини топди. Партиядошларимиз дастлаб бугунги кунда амалга оширилаётган ислохотлар, инсон қадрига бўлган эътибор, фуқароларнинг ҳуқуқлари тўғрисида тушунча бердилар. Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари деватагиликларни қийнаётган муаммоларни ўргандилар.

Фукаро Наргиза Юнусалиева  1977 йилда тугилган, Тикувчилик унинг касби. Кўпдан буён яшаш ҳонадонида тикувчилик билан шуғулланиш ҳаракатида. Бироқ маблағ муаммо.

Партиядошларимиз Н.Юнусалиевани қўллаб-қувватлаб, масъул ташкилотларга чиқдилар. Натижада  унга кредит ажратиладиган бўлди.

Шу маҳаллада яшовчи Зарифа Қурбонова ҳам чеварликнинг ҳадисини олган. Молиявий кўмак уни ҳам изланишга бошлади. Энди у 2 нафар қўшни аёллар билан ўз хонадонида тикувчилик қилади.

Ҳа, ташаббус қанот ёзмоқда. “Адолатчилар” бунга қанот бўляпти.

                                     Азамжон Холиқов,

“Адолат” СДП Шахрихон туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+