Ташаббускорлик рағбатга муносиб

30.08.2021 13:08:02

"Адолат"  СДП Андижон вилоят кенгаши ижрочи котиби Тўйдихон Алибоева ташаббускорлиги билан доим партиядошларимизга ибрат бўлиб келмоқда. Унинг партия лойиҳалари доирасида амалга ошираётган ишлари   эътиборли. Жамоатчилик билан ишлашда ҳам  тажриба мактабини яратган.

Мустақиллик байрами арафасида бир гуруҳ андижонлик “адолатчилар” қаторида Т.Алибоева "Мустақилликнинг 30 йиллиги"  кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу унинг ташаббускорлиги ва фаоллигига берилган муносиб баҳодир.

Малохатхон Мусаева, “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:

-Тўйдихон Алибоева хотин-қизлар билан ишлашда ҳам ташаббускор. Ҳудудлардаги муаммоларни ечимини топиш баробарида жамоатчиликнинг ишончини қозонмоқда. “Муаммо билан юзма юз” лойиҳаси доирасида амалдаги йилнинг ўтган даврида 30 дан ортиқ муаммо унинг ташаббуси билан ҳал этилди.

Ҳа, мукофот ўз эгасини топди.  

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+