Таъзимдамиз, сизга, азиз устозлар!

01.10.2022 00:10:31

«Адолат» социал-демократик партияси Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан сермашаққат ва шарафли фаолияти йўлида меҳнат қилаётган барча жонкуяр соҳа ходимларини қутлайди. Соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдек машаққатли ва шарафли меҳнатингизда улкан ютуқларга эришишингизни тилаймиз. Билимингиз роҳатини, шогирдларингиз камолини кўриб юришингизга тилакдошмиз! Биз сизларни қадрлаймиз, азиз устозлар!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+