"Темир дафтар"даги беморларга қувонч улашилмоқда

07.06.2021 16:06:47

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиали раҳбари, Ўзбекистон "Адолат" СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси Тоҳир Палванов бошчилигида воҳамизда "Темир дафтар"га киритилган бемор фуқароларни бепул операция қилиш давом этмоқда.

Саломатлик посбонлари бўлган онколог шифокорларнинг бу галги беғараз тиббий хизмати Боғот туманида амалга оширилди.

1988 йилда туғилган, ёшликдан 1-гуруҳ ногирони, боғотлик Дилноза Эрназарова бир неча йилдан буён танасидаги хасталикдан азият чекиб келаётган эди. Унинг вилоят Онкология марказига қилган мурожаатига асосан, текширувлардан ўтказилди ва беморга ўнг туҳумдон кистаси, бачадон эндометрийси гиперплазияси ташхиси қўйилган. Унга Боғот туман  тиббиёт бирлашмасида бепул жарроҳлик амалиёти бажарилди. Амалиёт мувафақиятли ўтказилди. Беморнинг оила-аъзолари, яқинларининг қувончи  чексиз.

 

                                                                                                            Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                        Ўзбекистон "Адолат" СДП

                                                                              Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+