“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар мурожаати тингланди

26.04.2021 11:04:58

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Муҳиба Бабабекова “Ғофур Ғулом”, “Абдулла Қаҳҳор”, “Сузангарон” маҳалла фуқаролари билан учрашди. Учрашувда “Ғофур Ғулом”, “Абдулла Қаҳҳор”, “Сузангарон” маҳалла фуқаролари фаоллари, “Темир” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оила вакиллари иштирок этишди.

Депутат сайловчиларга “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иш билан таъминлаш, касбга йўналтириш ва энг муҳими доимий даромад манбаига эга бўлишларида кўмаклашиш, тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар борасида маълумотлар берди.

Фуқаролар фикр ва таклифлар билдириб, депутат билан очиқ мулоқот қилишди. Ўзларини қийнаб келаётган масалаларни баён этишди. Хусусан, С.Айний кўчаси яшовчи Жамшид  Аҳмедов саломатли борасида мурожаат қилиб, ордер олишда, саломатлигини тиклаш учун сиҳатгоҳга йўлланма қилишда ёрдам кўрсатишни сўраган бўлса, Каварзор кўчаси 60-уйда яшовчи Ш.Воҳидова 4 нафар фарзанди борлигини, улардан биттаси 2-гуруҳ ногирони эканлигини, ижарада яшашини айтиб субсидия асосида уй-жой олишда амалий ёрдам беришларини сўради. Тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагида бўлган М.Абдуллаева, Н.Гафуровалар кредит олишга кўмаклашиш масаласида мурожаат қилди. Фуқароларга субсидия асосида уй-жой олиш, кредит олиш тартиби тушунтирилиб, ҳуқуқий маслаҳат, йўл-йўриқ кўрсатилди.

Ж.Ахмедов мурожаати асосида мутасадди идораларга депутатлик сўрови чиқарилди. Ижроси депутат назоратига олинди.

 

Зилола ДЎСАНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+