Теракзордаги муаммолар ечимини топди

20.09.2022 10:09:36

«Адолат» СДПнинг «Бир адолатчи юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида маҳаллаларга кириб бораётган «адолатчилар» хотин-қизларни қийнаётган муаммолар ечимига йўл топмоқда. Натижада жамоатчиликда партиямизга бўлган ишонч ортяпти.

Улуғнор туманидаги Теракзор МФЙда бўлган сафдошларимиз фуқароларга қулоқ тутди. Маҳаллани ободонлаштириш ва коммунал хизмат сифатини яхшилаш билан боғлиқ таклифлар билдирилди. Ўз ўрнида 23 нафар хотин-қизлар билан суҳбат давомида уларнинг шахсий муаммолари ҳам эшитилди.

Шу маҳаллада яшовчи Мухлиса Азизовани 3 нафар фарзанди бор, ижтимоий кўмакка муҳтож. Бир неча йилдирки ижарада яшайди. Унинг уй масаласида қилган мурожаати туман Халқпарвар комиссиясида кўриб чиқилди, яқин кунларда фуқаро уй билан таъминланади.

Гулчеҳра Маткаримовани ишсизлик масаласи қийнамоқда. Қўлида ҳунари бор. «Адолатчилар»нинг аралашуви билан ҳомийлар ёрдамида унга тикув машинаси олиб берилди. Натижада бандлиги таъминланди.

Шу куни Теракзорда 12 та муаммо ечимини топди.

Мукаррамхон Қодирова,

 “Адолат” СДП Улуғнор туман Кенгаши раиси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+