Тиббий маданият соғлом ҳаёт гарови

09.07.2024 16:07:34

Кейинги йилларда республикамизда тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббиёт соҳасини замон талаблари даражасига олиб чиқишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш бу борада энг долзарб вазифалардан бирига айланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон шаҳар кенгаши томонидан соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан жамоатчиликнинг алоқасини мустаҳкамлашга йўлида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Партия лойиҳалари асосида ўтказилаётган тадбирлар жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланяпти.

Андижон вилоят ОИТСга қарши кураш марказида ташкил этилган давра суҳбатида соҳа ходимлари фаолияти ва тиббиётдаги янгиликларга эътибор қаратилди. Касалликни олдини олишда ҳуқуқий маданият катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Малоҳатхон Мусаева, Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:

-«Эл соғлиги — юрт бойлиги», деган нақл бор. Бу ҳикмат замирида катта маъно мужассам. Ҳар бир инсон ўз мақсадига эришиши учун соғлом бўлиши лозим. Инсон қачон соғлом бўлади, қачонки, сифатли тиббий хизматдан ўз вақтида фойдаланса, ўз саломатлигига эътиборли бўлса. Бугун биз мутахассислар билан айни шу мавзуда суҳбатлашдик. Жамоатчилик билан ишлашда ҳамкорликка келишиб олдик.

Таъкидланганидек, тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга биргина соҳа ходимларининг кучи билан эришиб бўлмайди. Ҳар биримиз ўз соғлиғимизга эътиборли бўлиб, соғлом турмуш тарзига риоя этиш орқали тиббиёт ходимларига кўмаклашишимиз лозим.

«Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+