Тиббиёт ходимлари иштирокида конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама этилди

05.07.2022 11:07:52

Фарғона шаҳридаги 1-сонли шифохонада “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши раиси в.б. А.Умаров, шаҳар Кенгаши раиси Ш.Аҳмедова ҳамда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Б.Аҳмадалиев иштирок этди.

фар2_12

 Тадбирда сўз олганлар бахтимиз қомусини такомиллаштириш жараёнидан кўзда тутилган мақсад, халқимизнинг хоҳиш-иродасини ифода этиш учун фуқароларнинг таклиф ва мусобатлари ўрганилаётгани,  моддаларга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида батафсил маълумот беришди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоб олишди. Тиббиёт муассасаси ходимлари томонидан билдирилган таклифлар қайд этиб олинди.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+